Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Хотинининг жонига қасд қилган эр ҳибсга олинди

Хотинининг жонига қасд қилган эр ҳибсга олинди

Воқелик шу йилнинг 11 октябрь куни Сирғали туманидаги «Зодиак» кафесида содир бўлди. Шу туманнинг Спутник-2 даҳасида яшовчи А. Аҳмад (1992 й.т.) турмуш ўртоғи А. Лоланинг (2000 й.т.) қаҳвахонада спиртли ичимлик ичиб ўтиргани сабаб ўзаро жанжаллашиб қолади. Бунинг оқибатида  эр ўзи билан олиб келган ошхона пичоғи билан хотинининг қорин, бел ва кўкрак қафасига бир неча маротаба уриб, воқеа  жойидан яширинади.

Кўрсатилган тиббий  ёрдам натижасида А. Лоланинг ҳаёти сақлаб қолингани айтилмоқда.

Бош прокуратура матбуот хизматининг маълум қилишича, ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25-97-моддаси ( Одам ўлдиришга  қасд қилиш) 1-қисми билан «иш» қўзғатилган.

А. Аҳмад  процессуал тартибда ушланган, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг