Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Хорижликка турмушга чиқмоқчи бўлган аёлни собиқ эри пичоқлаб ўлдирди (видео)

Хорижликка турмушга чиқмоқчи бўлган аёлни собиқ эри пичоқлаб ўлдирди (видео)

Фото:«Xabar.uz»

Икки ёш— Муҳаммад Абдулазиз ва Ойдина ўзаро келишмовчиликлар сабаб 2018 йилнинг октябр ойида ажрашишган эди. Лекин йигит оиласини сақлаб қолишга ҳаракат қилиб, қизга қайтиб келишни таклиф этади.

Аммо Ойдина собиқ турмуш ўртоғига энди у билан яшамаслигини ва Жанубий Корея фуқаросига турмушга чиқмоқчи эканлигини маълум қилади.

«Марказий студия» кўрсатувида ҳикоя қилинишича, мазкур хабардан ғазабланган Муҳаммад Абдулазиз Наманган шаҳридан Тошкентга келиб, собиқ хотинини қидириб топади ва униинг 11 жойига ошхона пичоғида зарба бериб пичоқлайди. Жабрланувчи оғир жароҳатлар туфайли вафот этади.

Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди судяси Бахтиёр Исломовнинг маълум қилишича, судланувчи Жиноят Кодексининг 97-моддаси 2-қисми «ж» бандига мувофиқ 18 йил озодликдан маҳрум этилди.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг