Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Хоразмнинг катта қисми электр энергиясиз қолди

Хоразмнинг катта қисми электр энергиясиз қолди

Фото: «Хоразм ҳудудий электр тармоқлари» АЖ матбуот хизмати

Хоразм вилоятида кучли шамол ва тинимсиз қор ёғиши оқибатида электр тармоқларида авария ҳолати юзага келди, дея хабар бермоқда «Хоразм ҳудудий электр тармоқлари» АЖ матбуот хизмати.

Бунинг оқибатида Хоразм вилоятида кўплаб хонадонлар электр энергиясиз қолган.

Қайд этилишича, ҳозирда барча тезкор ишчи гуруҳлар жалб қилинган бўлиб, аварияларни бартараф қилиш ишлари олиб борилмоқда.

Шунингдек, Урганч шаҳридаги электр таъминотидаги узулишлар сабаб шаҳардаги светофорлар ишламаётганлиги хабар қилинмоқда.

Аввалроқ Хоразмга шимолдан совуқ ҳаво ва қор кириб келгани ҳақида хабар берилганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг