Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Хоразмнинг Гурлан туманидаги деҳқон бозори ёниб кетди

Хоразмнинг Гурлан туманидаги деҳқон бозори ёниб кетди

1 май куни Гурлан туман, Мустақиллик кўчасида жойлашган «Гурлан деҳқон бозори» МЧЖ ҳудудида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда маҳаллий нашрларда хабар тарқатилган. 

Аниқланишича, фуқаро Ж.О.га тегишли дўконнинг том кисми, дўконнинг ички кисми ҳамда фуқаро М.И.га тегишли дўконнинг 40 кв.м. майдондаги том қисми ва дўконнинг ички қисми ёниб зарарланган.

Ёнғиндан ҳудуддаги бошқа дўконларнинг 500 м.кв. қисмидаги майдони ёнғиндан сақлаб қолинган.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ёнғин сабаби ва зарари хозирда экспертлар томонидан аниқланмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг