Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Хоразмлик эркак катта миқдорда «заҳри қотил» ва 30 минг доллар билан ушланди

Хоразмлик эркак катта миқдорда «заҳри қотил» ва 30 минг доллар билан ушланди

Фото: ИИВ матбуот хизмати

24 июнь куни ИИВ ва Хоразм вилояти ИИБ Жиноят қидирув бошқармаси ходимлари томонидан ҳамкорликда ўтказилган навбатдаги тадбир натижасида жуда кўп миқдордаги опий гиёҳвандлик воситасини ноқонуний сотишга уринган шахс қўлга олинди.

Елим идиш (баклажка)га солинган опий гиёҳвандлик воситасини 30 000 АҚШ долларига сотишни мақсад қилган, Қўшкўпир туманида яшовчи, 33 ёшли А.Х. 24 июнь куни Урганч шаҳрида харидор билан учрашиб, унга «заҳри қотил»ни бериб, келишилган суммадаги 30 000 АҚШ долларини олган пайтида тезкор ходимлар томонидан жиноят устида ушланди.

Умумий вазни 1,2 кг бўлган опий гиёҳвандлик воситаси жиноят иши юзасидан ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинди.

Юқоридаги ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг