Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Хоразмда ЙТҲ оқибатида 4 киши қурбон бўлди

Хоразмда ЙТҲ оқибатида 4 киши қурбон бўлди

Фото: Тергов департаменти

2019 йил 15 декабрь куни тахминан соат 23:30ларда 32 ёшли М.М. «Кобалт» русумли автомашинасини «Тузлоқ» маҳалласи ҳудудидан ўтувчи ички йўлда бошқариб келиб, шу йўналишда ўзининг олдида ҳаракатланиб кетаётган, 43 ёшли Н.С. бошқарувида бўлган «Тико» русумли автомашинасини орқа томонига урилиб, йўл транспорт ҳодисаси содир этган.

ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, ЙТҲ оқибатида «Тико» йўловчилари 43 ёшли Ў.А. ва аёллар — 42 ёшли Б.Ж., 41 ёшли Д.Ю., 17 ёшли Ё.Р.лар оғир тан жароҳати олиб, Янгиариқ туман тиббиёт бирлашмасининг жонлантириш бўлимига ётқизилганлар. Шифокорлар томонидан кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан, уларнинг барчаси шифохонада вафот этишган.

Мазкур холат юзасидан Янгиариқ тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми «а» банди (одамлар ўлимига олиб келган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жинояти иши қўзғатилган.

Ҳозирда ушбу жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг