Хоразмда поезд аёлни босиб кетди. Бош прокуратура баёнот берди
Ижтимоий тармоқларда Тошкент-Хоразм йўналишида кетаёган поезд одам уриб юборганлиги ҳақида видеохабар тарқалган.
Бош прокуратура матбуот хизмати ҳолат юзасидан маълумот берди.
Аниқланишича, 8 декабрь куни соат 09.25ларда 43 ёшли аёл ўзини эҳтиётсизлиги туфайли «Истиқлол-Ҳазорасп» йўналишида келаётган йўловчи поезди уриб кетиши оқибатида олган оғир тан жарохатлари билан вокеа жойида вафот этган.
Ҳолат юзасидан Урганч транспорт прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter