Хонанда Рухшонанинг эри Санжар Маткаримовга суд ҳукми ўқилди
Хонанда Рухшона Маткаримова ва унинг эри режиссёр Санжар Маткаримов ўртасидаги оилавий можаро жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман судида кўриб чиқилди. Судда Рухшона эрини унга тан жароҳати етказганлиги ва ҳақорат қилишда айблади.
Санжар Маткаримов Рухшонанинг телефонига келган хабар юзасидан тортишиб, қўл ва оёқлари билан урган. Суд-тиббий экспертизаси хулосасига кўра, Маткаримов Рухшонага унинг соғлигининг қисқа муддатга бузилишига олиб келувчи енгил тан жароҳатлари борлигини тасдиқлаган.
«Мен ҳали-ҳамон шу инсондан қўрқиб яшайман. Ургани, мени шахсий видеоларимни тарқатгани, мени яна бир нечта материалларим бор деган гаплари ҳали ҳамон қулоғимда чалиниб турибди», — дейди Рухшона.
Суд ҳукмига кўра, ЖКнинг тегишли моддалари билан Санжар Маткаримовга нисбатан 2 йил 1 ой озодликни чеклаш жазоси тайинланди.
Ўз навбатида Санжар Маткаримов суд хулосасидан норози экани, қайта апелляцияга топширишини маълум қилмоқда.
Шу тариқа иш яна қайта юқори инстанцияда кўриб чиқилиши мумкин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter