Хавфли ва номақбул ҳаракатлар қилган 17 ёшли қиз жаримага тортилди
Ижтимоий тармоқларда «Gentra» ойнасидан танасини чиқариб олиб, ахлоқсиз ҳаракатлар қилган қизнинг видеоси тарқалди.
Андижон вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ҳодиса юзасидан маълумот берди. Қайд этилишича, қизнинг шахси аниқланган ва автомобиль жарима майдонига олиб кирилган.
Жорий йилнинг 4 июнь куни соат 23:50ларда, Андижон шаҳар Миллий тикланиш кўчасида, ҳайдовчи, 2004 йилда туғилган К.А. ўзининг «Жентра» русумли транспорт воситасида (тегишли ҳужжатларсиз бошқарган ва ЙПХ ходимининг қонуний талабига бўйсунмаган) йўловчи сифатида олд ўриндиқда кетаётган 2007 йилда туғилган Т.М. транспорт воситасининг салон қисмидан тана қисмини чиқариб, ноўрин хатти-ҳаракатлари видеотасвирга олиниб, ижтимоий тармоқларда тарқалган.
Мазкур ҳолат юзасидан, ўтказилган тезкор суриштирув ишлари давомида қоидабузар ҳамда ҳуқуқбузар шахслар аниқланиб, уларга қонун доирасида тегишли тартибда чора кўрилди ва профилактик тушунтириш ишлари олиб борилди, дейилади хабарда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter