Харидорга дориларни 343,1 млн сўмга пуллаётган «уддабурон» қўлга олинди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДБҚнинг Тошкент вилояти бошқармалари томонидан тезкор тадбир ўтказилди.
Унда фуқаро П.Р. ноқонуний тарзда харидорга 3 850 қути «Меропенем Авантика» номли дори воситаларини дорихона ва унинг филиалларидан ташқарида 343,1 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Худди шундай, Бўстонлиқ туманида ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаролар А.Х. ва Х.Ғ. ўзаро олдиндан тил бириктириб, юз минг дона «NPP Askorbin kislota» номли дори воситаларини харидорга 8 000 АҚШ доллари ва 40 млн сўмга дорихона ва уларнинг филиалларидан ташқарида сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (дори воситаларини ёки тиббий буюмларни дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter