«Халқлар дўстлиги» яқинида содир бўлган ЙТҲда икки киши ҳалок бўлди
Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида 2018 йил 11 октябрь куни Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманида яшаган М.Ш. бошқарувидаги «Ласетти» русумли автомашинасини Фурқат кўчасида жойлашган «Халқлар дўстлиги» санъат саройи олдида ҳайдаб кетаётиб бошқарувни эплай олмай йўл четидаги дарахтга урилган. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Натижада автомашина ҳайдовчиси М.Ш. ва унинг йўловчиси Н.М.лар жароҳат олиб, воқеа жойида вафот этганлар. Ҳолат юзасидан дастлабки тергов олди ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter