Виждондан ўзга чора борми бу ишларга? (видео)
Бўстонлиқ туманидаги Оқтош қишлоғи Тошкентнинг «ўпкаси» ҳисобланади. Шу боис бу қишлоқда машҳур «Оқтош» сиҳатгоҳидан ташқари ҳам кўплаб катта-кичик дам олиш уйлари барпо этилган.
Қишлоқ йил бўйи одам билан гавжум. Нафас йўлларида муаммоси бор юртдошларимиз мамлакатимизнинг турли бурчакларидан тоза ҳаводан нафас олиб кетиш учун келишади бу ерга. Уларнинг кўплигидан бу масканда аксарият хонадонлар ҳам уйларига меҳмон қўйишга шароит қилиб олган. Бу эса қишлоқ аҳлининг даромадига ҳам ижобий таъсир қилади...
Ана шундай жойда одам қайси виждон билан ҳавони заҳарлашга журъат қилиши мумкин? Ахир бу шунча меҳмонга хиёнат, қолаверса, ўзи ризқ топиб турган манбага нонкўрлик эмасми?..
Энг ёмони, бу ерга халқаро сайёҳларни жалб қилиш йўлида бошланган катта ишлар бунақа виждонсизлик ва масъулиятсизлик оқибатида чиппакка чиқади-ку...
Шуларни ўйлаб, ҳар бир маҳалладаги масъулларнинг чиқинди ва хазонларни ёқишга қарши курашиш борасидаги жавобгарлигини кучайтириш керак. Токи, улар ё бунақа ишларни қилганларни топиб, ўз вақтида албатта жазолаш чорасини кўришсин ёки ўзлари жазога тортилсин!
Зеро, бошқа жойларда ҳам хазон ёқиш муаммоси авжига чиқадиган мавсум келди ўзи!
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter