Олмалиқда 7 ёшли қизни ўғирлашга уриниш бўлгани ҳақидаги видеога ҳокимлик муносабат билдирди
Ижтимоий тармоқларда Олмалиқ шаҳрида бир эркак ёш қизнинг ўғирлаб кетмоқчи бўлганлиги ҳақида тарқалган видеолавҳа юзасидан ҳокимлик муносабат билдирди.
Қайд этилишича, 2021 йил 2 март куни фуқаро 1961 йилда туғилган М.Қ. укаси О.Қ.нинг «Тошкент» маҳалласидаги хонадонларнинг бирида туғилган кунни нишонлаш учун бориб, у ерда спиртли ичимлик истеъмол қилган. Соат 19:00 ларда М.Қ. уйига қайтиб келаётган вақт ошқозонида қаттиқ оғриқ турганлиги учун «Янги ҳаёт» маҳалласи, 27-уй йўлагига кириб, зинада ўтириб қолган.
Шу вақт 27-уйдаги хонадонда яшовчи, вояга етмаган, 2014 йилда туғилган, А.И. дўкондан туз олиб келаётганлиги ва уй йўлагида ўтирган нотаниш шахсни кўриб, қўрққани сабабли, ичкарига кира олмасдан турганида, дадаси Ж.Ж. келиб қолган. Ж.Ж. бу ҳолатни нотўғри тушунган ва ўша жойдаёқ шаҳар ИИБга мурожаат қилган. Бу ҳолатни Ж.Ж.нинг қўшниси Ж.М. телефони тасвирига олган.
Шундан сўнг, ҳолатдан хабари бўлмаган ҳолда у ерга келиб қолган Д.А. таниши Ж.М.нинг телефонидаги видеотасвирни ўз телефонига кўчириб олиб, М.Қ. ёш болаларни ўғирлаш билан шуғулланиб келаётгани ҳақида шарҳ билан телеграм ижтимоий тармоғи орқали тарқатиб юборган.
Фуқаро М.Қ. томонидан вояга етмаган А.И.га тегинилмаган, унга тан жароҳати етказилмаган ва уятсиз-бузуқ ҳаракатлар содир этилмаган. Мазкур ҳолат бўйича ҳозирда Олмалиқ шаҳар ИИБ томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter