Венецияга «айланган» Иштихон. Самарқанд вилоятида ҳам сел келди
Самарқанд вилоятининг Қўшработ туманидан Иштихондаги Оқдарёга келиб қуйиладиган сой ирмоғи сел келиши натижасида тошиб, ўзанидан чиқиб кетди. Бу ҳақида «Твиттер» ижтимоий тармоғида Анвар Шерматов исмли фойдаланувчи маълум қилиб ўтди.
Натижада Иштихонда қурилган янги уйлар атрофи сув билан қопланган. Хабар қилинишича, бугун тонгда Самарқанд вилоятида кучли жала ёққан ва сел келган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter