Вақт тарихи ва қора туйнуклар тадқиқотчиси Стивен Хокинг вафот этди
Буткул шол бўлиб қолган ҳолатда ҳам ақл бовар қилмас назариялари ва мураккаб илмий тадқиқотлари билан жаҳон илм аҳлини лол қолдирган олим Стивен Ҳокинг 76 ёшида вафот этди. Бу ҳақда унинг фарзандлари оммавий ахборот воситлари вакилларига билдирдилар.
Стивен Ҳокинг ўтган асрнинг 60-йилларида, 20 ёшлигидаёқ мураккаб асаб касаллиги билан аста-секин тўшакка михланиб қола бошлаган. Аммо шунга қарамай у коинот ва табиат сирларини ўрганишда фаол давом этган ва 1988 йилда «Вақтнинг қисқа тарихи» асарини ёзиб тугаллаган. Дунёнинг барча етакчи тилларига таржима қилинган ва 10 миллион нусхадан кўпроқ ададда нашр қилинган бу асар муаллифга катта шуҳрат келтирди.
Ҳокинг ўзи учун махсус ясалган ногиронлар аравачасида ўтирганича ишлайдиган оз сонли бармоқлари билан глобал исиш, ижтимоий нотенглик ва самодаги қора туйнуклар тўғрисидаги тадқиқотларини умрининг охирига қадар давом эттирганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter