Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Важоҳатли босқинчи қуролларини ташлаб қочди

Важоҳатли босқинчи қуролларини ташлаб қочди

2022 йил 1 октябрь куни соат 02:00 ларда Наманган тумани Кўркам кўчасида яшовчи 35 ёшли Т.М. туман ИИБга ариза билан мурожаат қилади.

Унда шу куни соат 02:00 ларда номаълум шахс унинг яшаш ҳовлисига девор ошиш йўли билан ғайриқонуний равишда кириб, ҳовлида турган уста тешадан қурол сифатида фойдаланган ҳолда ва юз қисмига қора рангли ниқоб тақиб, у ётган ётоқхонага бостириб киргани, бўйин қисмидан бўғиб, тилла ва пул талаб қилганини билдиради.

Бироқ ҳодиса вақтида у номаълум шахсни овозидан таниб қолади ва қўлидаги тешани тортиб олиб, юзидаги ниқобини қўли билан ечади. Босқинчи уни таниб қолганини билиб қочиб кетади.

Воқеа содир бўлган жойни кўздан кечириш жараёнида, жабрланувчининг ётоқхонасидан 1 дона синтетик матодан ишланган қора рангли ниқоб, 1 дона теша далилий ашё сифатида расмийлаштириб олинган.

Олиб борилган тергов-тезкор ишлари натижасида, ушбу босқинчилик жинояти Наманган тумани Нодира кўчасида яшовчи 24 ёшли А.Д. томонидан содир этилганлиги аниқланиб, ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Наманган тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан А.Д.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 164-моддаси 3-қисми «в» банди (босқинчилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг