Қозоғистондаги ЙТҲда бир нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди, олти нафари жароҳатланди
2019 йил 2 ноябрь куни маҳаллий вақт билан соат 17:20да Манғистау вилояти ҳудудидаги Тажен–Бейнеу автомобил трассасида Ўзбекистон фуқароси Ж.Ж. бошқаруви остидаги автомобил ҳалокатга учради. Йўл-транспорт ҳодисаси натижасида Ўзбекистон фуқароси Ш.Х. вафот этди.
Мамлакатимизнинг Ақтау шаҳридаги (Қозоғистон) Бош консулхонаси маълумотига кўра, ҳайдовчи ва бошқа 5 нафар ватандошимиз енгил жароҳатлар олган ва даволанишга муҳтож эмас.
Бейнеу тумани Ишки ишлар бўлинмаси йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан тергов ишларини олиб бормоқда.
Бош консулхона вазиятни назоратга олган ва Қозоғистоннинг тегишли идоралари билан тезкор алоқа ўрнатган.
Консуллик-ҳуқуқий департаменти марҳумнинг қариндошлари ва дўстларига таъзия изҳор этади ва Қозоғистоннинг Ақтўбе, Атирау, Манғистау ва Ғарбий Қозоғистон вилоятларида бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари зарур ҳолларда мамлакатимизнинг Ақтау шаҳридаги Бош консуллигига +7-29-277-71-17 телефон рақами орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter