Уйидан «Мерседес»да чиқиб кетган тошкентлик йигит бедарак йўқолган
![Уйидан «Мерседес»да чиқиб кетган тошкентлик йигит бедарак йўқолган](https://static.xabaruz.com/crop/2/3/720_460_95_2379437522.png)
Шу йилнинг 2 сентябрь куни Тошкент шаҳри Юунусобод туманида яшовчи Боситхўжа Баҳодиров «Мерседес-Бенц» русумли автомашинада уйидан номаълум томонга чиқиб кетиб, бедарак йўқолган. Бу ҳақда йигитнинг онаси Феруза Исроилова орадан бир ҳафта ўтгач — 9 сентябрь куни ИИБга ёрдам сўраб мурожаат қилган.
Б.Баҳодиров бошқарувидаги «Мерс»нинг давлат рақами — 01 В 808 ВА. Айни пайтда суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
ИИВ фуқаролардан Боситхўжа Баҳодиров ва унинг бошқарувидаги автомашина ҳақида бирон-бир маълумотга эга бўлса, ички ишлар органларининг ҳудудий бўлинмаларига бориб ёки «102» телефон рақамига қўнғироқ қилиб, хабар беришларини сўрайди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter