Ургутда ўғил ўз отаси ва акасининг қотилига айланди
Самарқанд вилояти, Ургут туманида ўз отаси билан акасини қасддан ўлдирган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Қайд этилишича, 7 июнь куни соат 19:30 ларда Ургут тумани «Навбоғ» кўчасида яшовчи фуқаро туман ИИБга отаси Б.М. ва укаси Ш.М. уйида йўқлиги, қўл телефон рақамлари ишламаётгани, уларни топишда амалий ёрдам беришни сўраб, мурожаат қилган.
Олиб борилган терговга қадар текширув жараёнида Ш.М. туман ИИБга айбини бўйнига олиш тўғрисида ариза билан мурожаат қилиб, унда 2022 йил 15 май куни соат тахминан 07:00 да отаси Б.М. ва акаси Ш.М.лар билан жанжаллашиб қолиб, уй-хўжалигида фойдаланган болта ва ошхона пичоғи билан дастлаб акасини, сўнгра отасини танасининг турли соҳаларига бир неча маротаба уриб, уларни қасддан ўлдиргани ва яшаш уйининг томорқасига кўмганлигини маълум қилган.
Уйнинг томорқа қисми кўздан кечирилганда, Б.М. ва Ш.М.нинг жасади қотиллик аломатлари билан топилган.
Ҳолат юзасидан суд тиббий экспертизаси тайинланган. Мазкур ҳолат бўйича Ургут туман прокуратураси томонидан Ш.М.га нисбатан Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) 2-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, Жиноят-процессуал кодексининг 221-моддаси тартибида ушланиб, гумонланувчи сифатида жалб қилинган.
Жиноят иши бўйича вилоят прокуратураси томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter