Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Урганчда марказий деҳқон бозори раиси хизмат хонасида ушланди

Урганчда марказий деҳқон бозори раиси хизмат хонасида ушланди

Фото: Прокуратура департаменти.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент, ДХХ ва ИИВнинг Хоразм вилояти бошқармалари томонидан тезкор тадбирда ўтказилди. 

«Урганч марказий деҳқон бозори» АЖ бошқарув раиси Ш.Р. якка тартибдаги тадбиркор С.К.га тегишли гўшт маҳсулотлари сотишга мўлжалланган савдо шохобчасини бозор ҳудудидаги енгил типдаги кўчма савдо шохобчалари дислокациясига киритиб, ҳужжатларини расмийлаштириб берганлиги эвазига ўз хизмат хонасида 300 АҚШ доллари пора талаб қилиб олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг