Ун нархига «шапка кийдирган» МФЙ раисига жиноят иши қўзғатилди
Сурхондарё вилояти Шўрчи тумани «Қора ариқ» МФЙнинг раиси С. Ғаффоровга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда «Xabar.uz»га Бош прокуратура матбуот хизмати маълум қилинди.
Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 3-қисми «в» банди билан очилган «иш»нинг қисқа тафсилоти қуйидагича:
Ҳозирги мураккаб даврда ички бозорда озиқ-овқат хавфсизлиги ва нархлар барқарорлигини таъминлаш борасида ташкил этилган кенг кўламли тадбирларга жалб этилган МФЙ раиси бундан фойдаланиб қолишга уринади. Яъни, кам таъминланган ва эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида жойларга кунлик етказиб берилаётган бир қопи 140 минг сўм бўлган унни аҳолига 155 минг сўмдан соттиради. Бунда «Бек-Жамшид» оилавий корхонаси раҳбари Ж. Бўриев билан «ўзаро ҳамкорлик» қилади. Натижада аҳолига қиммат нархда 60 қоп ун сотилгани аниқланади.
Албатта, МФЙ раисининг «ун операцияси»дан кўрган фойдаси ақлни шоширадиган даражасида эмас. Бироқ оқсоқол ўзи бош бўлиб, камбағалнинг нонини туя қилгани ақлни шоширади.
Гап шунда!
Айни пайтда қўзғатилган жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ шунга ўхшаш ҳодиса Самарқандда кузатилганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter