Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Украина шарқидаги қуролли тўқнашувда «Ўзбек» тахаллусли жангчи ҳалок бўлди

Украина шарқидаги қуролли тўқнашувда «Ўзбек» тахаллусли жангчи ҳалок бўлди

3 июль куни Украина шарқида давом этаётган қуролли тўқнашувлар чоғида тан олинмаган Донецк халқ республикаси айирмачилари сафида жанг қилган ўзбекистонлик Ҳожиакбар Шарипов отиб ўлдирилган.

Бу ҳақда Украина армияси зобити Анатолий Штефанга кўра «Навоий» канали хабар берди. Шарипов Ясиноватая посёлкаси ҳудудидаги жангда ҳалок бўлган. У хабарга марҳумнинг тобутдаги суратини ҳам илова қилган.

Навоий вилоятида туғилган Шариповнинг жасади 6 июль куни Ўзбекистонга юборилгани айтилмоқда.

У билан шахсан таниш бўлган ДХР жангчиларининг билдиришича, «Ўзбек» тахаллуси билан танилган Шарипов Донецк аэропорти, Блес, Авдеевка ва Промка учун жангларда қатнашган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг