Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Учтепа туманида портлаш содир бўлди. Жароҳатланганлар бор

Учтепа туманида портлаш содир бўлди. Жароҳатланганлар бор

Фото: Ижтимоий тармоқлар

Бугун, 14 март куни соат 11.15ларда Тошкентдаги автосервисларнинг бирида портлаш содир бўлди.

Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизматининг хабар беришича, Учтепа туманидаги Фозилтепа кўчасида жойлашган автосервисда кислород ёки газ баллони портлаган. Натижада хизмат кўрсатиш биноси томининг бир қисми қулаб тушган. Жароҳатланганлар касалхонага ётқизилган.

Портлаш юзага келиши мумкин бўлган сабаб бу — кислород баллонидан фойдаланишда хавфсизлик қоидаларининг бузилиши. Ҳодиса жойида ёнғин рўй бермаган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, прокуратура ва Тошкент шаҳар ички ишлар бошқармаси ходимлари воқеа жойида ишлашмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг