Тошкентда 8-синф ўқувчисининг номусига тегиш айби билан уч киши қўлга олинди
Тошкент шаҳрида 2021 йил 27 апрел куни ўрта мактабнинг 8-синф ўқувчиси, 2006 йилда туғилган вояга етмаган қизга нисбатан дастлаб 1991 йилда туғилган Анвар Х. томонидан, кейинчалик унинг икки нафар таниши – Мансуржон М. ва Боймуҳаммедов Г. томонидан жинсий турдаги жиноят содир этилган. Бу ҳақда ИИББ ахборот хизмати хабар берди.
Мазкур факт бўйича 2021 йил 30 апрель куни гумонланувчиларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 128-моддаси («Ўн олти ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа қилиш») бўйича жиноят иши қўзғатилди.
5 май куни Анвар Х.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 128-моддасида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айблов тақдим этилиб, қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган.
Мансуржон М. ва Боймуҳаммад Г.лар терговдан яширинганликлари сабабли жорий йилнинг 20 май куни жиноят ишининг уларга нисбатан қўзғатилган қисми алоҳида юритиладиган бўлди.
Анвар Х.га нисбатан қўзғатилган иш бўйича тўпланган ҳужжатлар Жиноят ишлари бўйича Миробод туман судига йўналтирилган.
1 июн куни иккала фуқаро ҳам қўлга олиниб, гумонланувчилар тариқасида жиноят ишига жалб қилинган.
Жорий йилнинг 30 июн куни Мансуржон М. ва Боймуҳаммад Г.ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 128-моддаси бўйича айблов тақдим этилган. Шу куннинг ўзида дастлабки тергов якунланиб, жиноят иши судга оширилди.
Тергов органи томонидан айбланувчиларнинг айбини исботловчи барча далиллар тўпланган, якуний баҳо суд томонидан берилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter