Уч фуқаро Зомин тоғларида адашиб қолди
Тошкентлик уч фуқаро Зомин тоғларида адашиб қолди. Бу ҳақда ФВВ хабар берди.
Кеча, 13 феврал куни соат 18:48 да Жиззах вилояти ФВБга Зомин туманига дам олиш учун борган Тошкент шаҳрида яшовчи уч нафар фуқаро тоққа айлангани чиқиб, қолиб кетганлиги ва уларга ёрдам зарурлиги ҳақида хабар келиб тушган.
Хабарга асосан, зудлик билан вилоят ФВБ қутқарувчилари қидирув-қутқарув ишларини бошлаган. Маълум бўлишича, уч нафар фуқаро тоғнинг юқори чўққисига чиқиб, кеч бўлиб қоронғу тушганлиги сабабли, қайтиш йўлини топа олмаган.
Қутқарувчиларнинг тезкор ҳаракатлари натижасида фуқаролар соғ-саломат хавфсиз жойга олиб келиниб, улар билан профилактик суҳбат ўтказилди, дейилади хабарда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter