Туркия президенти зилзила қурбонлари ҳақида маълумот берди
Туркия ғарбида содир бўлган зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар сони 58 нафарга етди. Бу ҳақда давлат раҳбари Ражаб Тоййиб Эрдўғон маълум қилди.
Аввалроқ 55 киши вафот этгани ва яна 896 киши жароҳатлангани ҳақида хабарлар тарқалганди.
«Охирги маълумотларга кўра, зилзила 58 нафар фуқаромизни ҳаётдан олиб кетди», — деди Эрдўғон Самсун шаҳрида. Туркия раҳбарининг нутқи «Twitter»да трансляция қилинган.
Эслатиб ўтамиз, 30 октябрь куни кундузи маҳаллий вақт билан соат 13:31 (Тошкент вақти билан 16:31)да Туркиянинг ғарбий қисмидаги Измир вилоятида 6,6 балли зилзила содир бўлди. Бунинг оқибатида баъзи бинолар қулаб тушган. Вайроналар остида кўплаб одамлар қолиб кетган. Қутқарув-қидирув ишлари давом этмоқда.
Ўзбекистон Президенти Туркиянинг ғарбий ҳудудларида юз берган табиий офат – кучли зилзила оқибатида инсонлар қурбон бўлгани, кўплаб фуқаролар жaроҳат олгани ҳамда катта талафот кўрилгани муносабати билан Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоғанга таъзия йўллади.
Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги бош консулхонаси жароҳат олганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари қайд этилмаганини маълум қилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter