Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Туркия фуқароси Янгийўлда ЙТҲга учради

Туркия фуқароси Янгийўлда ЙТҲга учради

Халқаро автомобил йўлида юк машинаси йўл-транспорт ҳодисасига учради.

Бугун, 5 февраль куни соат тахминан 09:00ларда Туркия фуқароси, 1974 йилда туғилган Л.С. бошқарувида бўлган хорижий МЧЖга тегишли Мерседес-Бенц юк автомашинаси (тиркамаси билан) М-39 Тошкент-Термиз автомобиль йўлининг Янгийўл тумани ҳудудидан ўтган 837 км да, ўзи билан бир (Чиноз-Тошкент) йўналишда келаётган ҳайдовчи 2000 й.т. У.Ж. бошқарувида бўлган Нексия-3 автомашинасига урилиб кетган.

Натижада тиркамадаги маҳсулот йўлга тўкилган ва йўлнинг маълум қисмини тўсиб қўйган.

ЙТҲ натижасида оғир тан жароҳати олганлар йўқ. Транспорт воситалари техник шикастланган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Янгийўл тумани ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг