Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тунги клуб олдида жанжал содир бўлди

Тунги клуб олдида жанжал содир бўлди

Ургутдаги тунги клуб олдида бўлган жанжал юзасидан тўпланган ҳужжатлар тергов органларига топширилди.

Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати хабарига кўра, 2022 йил 24 сентябрь куни Ургут тумани Бахрин МФЙда жойлашган тунги клуб олдида бир гуруҳ шахслар ўртасида келишмовчилик юзага келиб, жанжалга айланган. Ҳолат юзасидан туман ИИБ навбатчилик қисмига келиб тушган хабарга асосан ИИБ ходимлари ҳодиса жойига етиб бориб, жанжалнинг олди олиниб, тегишли тартибда расмийлаштирилган.

Жанжал бўйича терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилиб, ҳозирда тўпланган ҳужжатлар қарор қабул қилиш учун тергов органларига топширилган.

Шунингдек, туман ҳудудида тунги вақтларда жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олишга қаратилган тунги рейд тадбирлари ўтказилиши бўйича режалар ишлаб чиқилди, дейилади хабарда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг