Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентдаги кафеда хитойлик фуқаро аёлни болалар олдида калтаклади

Тошкентдаги кафеда хитойлик фуқаро аёлни болалар олдида калтаклади

Фото: Тергов департаменти

Мирзо Улуғбек тумани Мирзо Улуғбек кўчасида жойлашган умумий овқатланиш масканининг бирида жанжал оқибатида бир фуқаро жароҳат олди.

ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, жорий йилнинг 6 январь куни соат 18:00ларда 39 ёшли Хитой давлати фуқароси S.W. мазкур умумий овқатланиш масканида оила аъзолари билан овқатланиб ўтирган 36 ёшли К.Д. билан келиб чиққан ўзаро тортишув натижасида, унинг бош қисмига мушт тушириб, тан жароҳати етказгани аниқланган.

Суд тиббий экспертиза хулосасида К.Д.да енгил турдаги тан жароҳатлари мавжудлиги кўрсатилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Мирзо Улуғбек тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан S.W. га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 1-қисми (безорилик) билан жиноят иш қўзғатилган.

Тергов жараёнида аниқланишича, S.W. ҳамда К.Д.лар кафеда навбатларини бўлиша олмай қолишган. Шу вақтда S.W. фуқаро К.Д.ни инглиз тилида ҳақорат қилгани сабаб жанжал кўтарилган, сўнг уни уриб тан жароҳат етказган.

Таъкидланишича, бу турдаги жиноятлар учун Жиноят кодексининг нормаларига кўра, базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 бараваридан 100 бараваригача миқдорда жарима ёки 300 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланади.

Ҳозирда тергов давом этмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг