Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда яшин урган дарахт бўлакланиб кетди. Мактаб биноси ҳам зарар кўрди

Тошкентда яшин урган дарахт бўлакланиб кетди. Мактаб биноси ҳам зарар кўрди

Фото: ФВБ

Тошкент шаҳрида кеча, 20 март куни кузатилган момақалдироқ вақтида Миробод туманида дарахтга яшин уриши ҳодисаси содир бўлди.

Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабарига бершича, Миробод туманидаги 83-сонли умумтаълим мактаби олдидаги дарахтга яшин уриши рўй берган.

Ҳодиса оқибатида мактаб биносининг эшик ва ойналарига зарар етган. Яшин урган дарахт эса бўлакланиб кетган.

Қайд этилишича, ушбу ҳодиса натижасида жабрланган ёки ҳалок бўлганлар йўқ.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг