Тошкентда ярим тунда аёллар ўртасида жанжал юзага келди
Интернет тармоғида «Учтепа туманининг 11-даҳа, 5-уй ёнида айни вақтда бир нечта аёллар бошқа бир аёл кишини «самосуд» қилишаётгани айтилмоқда» сарлавҳали видео тарқалди.
Ушбу ҳолат бўйича Тошкент шаҳар ИИББ қуйидагиларни маълум қилди.
Қайд этилишича, 2021 йил 27 август куни соат тахминан 23.30 ларда Учтепа тумани 11-кварталидаги 5-сон ва 4-сон уйлар орасидаги болалар майдончасида 25 ёшли Бибиробия А. ва у билан бирга ижарада турувчи танишлари 29 ёшли Садоқат Э., 32 ёшли Шахнозой С., 18 ёшли Покизой Ч. ва 30 ёшли Улдоной Х. орасида келишмовчилик келиб чиққан.
«Ҳозирги вақтда мазкур факт бўйича текширув олиб борилмоқда. Текширув якунига кўра қонуний чора кщрилади», дейилади ИИББ хабарида.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter