Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда ярим кечаси автомобиллар тўқнашиб кетди

Тошкентда ярим кечаси автомобиллар тўқнашиб кетди

Кеча, 28 май куни қоқ тун вақтида Тошкент шаҳрининг Себзор-Нурафшон кўчалари чорраҳасида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

Ҳайдовчи 1993 йилда туғилган М.М. шахсий «Спарк» автомашинасини бошқариб кетаётиб, асосий йўлдан келаётган «Хундай» русумли автоуловни ўтказиб юбормай, тўқнашув содир этган. «Хундай» ҳайдовчиси 1995 йилда туғилган учтепалик Б.С. автомашинани ишонч қоғози асосида бошқариб келаётган бўлган.

Ҳодиса натижасида икки автомашиналарнинг ҳам ҳайдовчилари жабрланмади, аммо «Хундай» автомашинаси йўловчиси — 1993 йилда туғилган олмазорлик А.Ш. «ўнг елка суяги синиши» ташхиси билан шифохонага ётқизилган ва тиббий ёрдам кўрсатилган.

Ҳозирда ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари томонидан мазкур ҳолат юзасидан тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг