Тошкентда яна икки «Captiva» тўқнашди
Олмазор туманида рўй берган йўл-транспорт ҳодисаси туширилган ва интернет тармоғида тарқалган видеоёзув ва суратлар бўйича Тошкент шаҳри ИИББ ахборот хизмати қуйидагиларни маълум қилди.
30 май куни соат тахминан 21.00 да Нурафшон кўчасида 24 ёшли Дониёрхўжа А. ҳамда 42 ёшли Жаҳонгир С. бошқарувидаги «Captiva»лар тўқнашган. ЙТҲ сабаблари аниқланмоқда. Ҳодиса оқибатида Жаҳонгир С.га тан шикастлари етган ва у тиббиёт муассасасига етказилган, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 27 май куни ҳам Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани Нукус - Кичик Бешёғоч кўчалари чорраҳасида икки «Captiva» иштирокида тўқнашув содир бўлганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter