Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда уй олдида турган «Ласетти» тунда ёниб кетди

Тошкентда уй олдида турган «Ласетти» тунда ёниб кетди

Фото: ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати

Жорий йилнинг 24 март куни соат 02:00 ларда, Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани, Уйсозлар кўчасида жойлашган 70-уйнинг олди томонида тўхтаб турган, фуқаро М.М.га тегишли бўлган «Ласетти» русумли автомобилда ёнғин юзага келган.

Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган. Ёнғин натижасида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ. Ёнғиндан автомобилнинг маълум қисми зарарланган.

Ҳодиса юзасидан Яшнобод тумани ФВБ ва ИИО ФМБ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилиб, ёнғин юзага келиш сабабларига аниқлик киритилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг