Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда «Матиз» ўқувчини уриб юборди. Пиёда вафот этган

Тошкентда «Матиз» ўқувчини уриб юборди. Пиёда вафот этган

Жорий йилнинг 16 май куни тахминан соат 19:00 ларда Учтепа тумани, Лутфий кўчасида, ҳайдовчи 1992 йилда туғилган М.А. ишонч қоғози асосида «Матиз» автомашинасида ҳаракатланиб, тартибга солинмаган пиёдалар йўлагидан ўтаётган пиёдани уриб юборган.

Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар бермоқда.

Натижада пиёда, 2011 йилда туғилган мактаб ўқувчиси Э.Қ. олган тан жароҳатлари сабабли касалхонага олиб кетилаётган вақтда вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан, Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг