Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда Tesla Model X автомобили ЙТҲга учради

Тошкентда Tesla Model X автомобили ЙТҲга учради

Бугун, 6 август куни соат 08:30 ларда Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани Муқимий ва Арнасой кўчалари кесишган чорраҳада Tesla Model X ҳамда Cobalt автомобиллари тўқнашиб, ЙТҲ содир бўлган.

Пойтахт ИИББ ЙҲХБ берган маълумотга кўра, ҳодиса натижасида тан жароҳати олганлар йўқ.

ЙТҲ ҳайдовчилар – 1990 йилда туғилган  Н.Н. бошқарувидаги Cobalt ва 1977 йилда туғилган Д.Т. бошқарувидаги  Tesla автомобиллари иштирокида содир бўлган.

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг