Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда тарбиячи болага жиддий жароҳат етказиб қўйди

Тошкентда тарбиячи болага жиддий жароҳат етказиб қўйди

30 ноябрь куни Болалар омбудсманига Тошкент шаҳрида яшовчи фуқаро Н.А. (аёл) нинг мурожаати келиб тушган.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 17 ноябрь куни ўғли, 2021 йилда туғилган Л.А. га у тарбияланаётган мактабгача таълим муассасаси ходимасининг қўпол ҳаракати оқибатида жиддий тан жароҳати етказилган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Яккасарой тумани ИИБ томонидан терговга қадар текширув бошланган.

Аввалроқ Хоразм ва Бухорода болаларни калтаклаган тарбиячилар ишдан олингани хабар қилинганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг