Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда талаба қиз ўзини поезд тагига ташлади

Тошкентда талаба қиз ўзини поезд тагига ташлади

12 октябрь куни Тошкент метросининг «Алишер Навоий» метро бекатида талаба қиз поезд релсига сакраб, ўз жонига қасд қилишга уринди.

Бу ҳақда Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти хабар берди. 

Шу пайт бекатда хизмат олиб бораётган ИИО ходими буни пайқаб, дарҳол поездни тўхтатишга буйруқ берган. Икки ИИО ходими рельсга тушиб, қизни бирга платформага олиб чиққан.

Шундан сўнг, қизга биринчи ёрдам кўрсатилиб, у билан суҳбат ўтказилган. 2005 йилда туғилган фарғоналик қиз Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2-курс талабаси экани маълум бўлди.

Ҳозирда қизнинг оила аъзолари воқеадан огоҳлантирилган, текширув олиб борилмоқда. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг