Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда тадбиркорнинг 2 млн долларини ўмаришга тайёрланган гуруҳ қўлга олинди (видео)

Тошкентда тадбиркорнинг 2 млн долларини ўмаришга тайёрланган гуруҳ қўлга олинди (видео)

Жорий йилнинг 12 апрель куни ИИВ Тезкор-қидирув департаменти, ДХХ ва уларнинг ҳудудий бўлинмалари томонидан тезкор тадбир ўтказилди. Тошкент шаҳар Олмазор туманида ўтказилган тезкор тадбирда жиноий гуруҳ аъзоси 1979 йилда туғилган, муқаддам Жиноят кодексининг 8 та моддаси билан судланган шахс қўлга олиниб, унинг ёнидан махсус тайёрлаб қўйилган 2 дона пичоқ, 4 дона скотч ва ИИО ходимларининг дала формалари, резина қўлқоп, опий гиёҳвандлик моддаси, трамадол таблеткаси ва спорт сумкаси далилий ашё сифатида расмийлаштириб олинди.

Шу куннинг ўзида тезкор тадбир давом эттирилиб, гуруҳнинг қолган 4 нафар аъзолари Наманган вилояти ИИБ тезкор қидирув ходимлари томонидан қўлга олинди. Улардан жиноят содир этишда фойдаланиш учун тайёрлаб қўйилган спорт кийимлари, ниқоб ва қўлқоплар, 3 дона пичоқ, электрошокер қурилмаси, телефон аппаратлари, гиёҳвандлик моддаси ва бошқа жиҳозлар топилди.

Тезкор суриштирув тадбирлари давомида босқинчилик жиноятини содир этиш учун яна 5 нафар шахслар таклиф этилганлиги аниқланиб ушланди.

Қўлга олинганларнинг асосий қисми муқаддам судланган шахслар ёки тадбиркор ва спортчилар бўлиб, уларнинг аксарияти босқинчилик режалаштирилган фуқаро билан таниш бўлган ва ҳатто у билан бирга ишлаб келган.

ИИВ берган маълумотга кўра, мазкур шахслар тадбиркорнинг яшаш хонадонидаги 2 млн АҚШ доллари миқдорида пулларни босқинчилик йўли билан қўлга киритишни режалаштирган.

Мазкур ҳолат юзасидан, Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги тергов бошқармаси томонидан ЖКнинг 164-моддаси, 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг