Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда содир бўлган ЙТҲда хорижлик ҳайдовчи ҳалок бўлди

Тошкентда содир бўлган ЙТҲда хорижлик ҳайдовчи ҳалок бўлди

Фото: ИИББ ахборот хизмати

10 апрель куни тахминан соат 16.40 да Миробод туманида Меҳржон кўчасида (Дилкаш кафеси қаршисида) 65 ёшли Озарбайжон фуқароси Халик К. ишончнома асосида бошқарган Lacetti ва 28 ёшли Шохруҳ М. ишончнома асосида бошқарган Malibu тўқнашган.

Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизмати хабарига кўра, тўқнашувга Lacetti ҳайдовчисининг белгиланмаган жойдан бурилиб олмоқчи бўлгани сабаб бўлган.

ЙТҲ оқибатида Lacetti йўловчиси 63 ёшли Нурония В. ҳамда иккала автомобиль ҳайдовчилари турли даражадаги тан шикастлари билан шифохонага етказилган. Тиббиёт ходимларининг саъй-ҳаракатларига қарамасдан, Lacetti ҳайдовчиси ҳаётдан кўз юмган.

Мазкур факт асосида Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми бўйича жиноий иш қўзғатилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг