Тошкентда қурилиш моллари сақланаётган контейнер ёниб кетди
Тошкентда қурилиш моллари сақланаётган контейнер ёниб кетди.
2024 йил 17 январ куни соат 17:16 да Бектемир тумани, Порлоқ кўчасида жойлашган контейнер ичидаги қурилиш моллари ёнаётганлиги тўғрисида Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармасига хабар келиб тушган.
Ёнғинга 4 та ёнғин қутқарув экипажлари соат 17:27 да етиб бориб, соат 17:44 да ўраб олиниб, 17:54да батамом ўчирилди, дейилади хабарда.
Ёнғин натижасида тан жароҳати олган ва вафот этган фуқаролар йўқ, ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва зарар миқдори аниқланмоқда.
Аввалроқ Тошкентда кафе, Самарқандда эса боғ ёниб кетганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter