Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда прокуратура терговчиси 13 йилга қамалди

Тошкентда  прокуратура терговчиси 13 йилга қамалди

Фото: Xabar.uz

Апрель ойида Тошкент шаҳар Учтепа тумани прокуратураси терговчиси МЧЖнинг мансабдор шахсларига нисбатан қўзғатилган жинояти иши доирасида ушбу корхона раҳбарига нисбатан «қамоққа олиш» тарзидаги эҳтиёт чораси қўлламаслик эвазига тамагирлик йўли $50 минг пора сифатида олган вақтида қўлга олинганди. 

Жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман судида, очиқ суд мажлисида туман судининг судьяси Анвар Икромовнинг раислигида 1983 йилда туғилган, илгари Учтепа туман прокуратурасида терговчи лавозимида ишлаган шахсга нисбатан жиноят иши кўриб чиқилди.

Тошкент шаҳар суди матбуот хизматига кўра, судланувчи ЖКнинг 210-моддаси 3-қисмининг «а» бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилиб, ЖКнинг 45-моддасига асосан 3 йил муддатга мансабдорлик лавозимларида ва прокуратура идораларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ҳолда 13 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг