Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда ППХ машинасида чақалоқ дунёга келди

Тошкентда ППХ машинасида чақалоқ дунёга келди

Фото: ИИББ

Тошкент шаҳар ИИББ ППХ бригадаси 4-сон батальони 4-отряди ходимлари патруллаш давомида Учтепа тумани Истироҳат кўчаси ва Тошкент халқа автомобиль йўли кесишмасида икки нафар аёлни кўрганларида соат тунги икки атрофида бўлган. Аёллардан бири эса хомиладор эди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизмати хабар берди.

Ҳолатни тушунтиришга ҳожат йўқ: ёш аёл зудлик билан туғруқхонага етказилиши керак эди. Ходимлар бўлажак онани ва унинг қайнонасини машинага ўтқазиб, энг яқин шифохона томон йўл олишади.

3-сон Шаҳар болалар клиник шифохонасигача (олдинги «Она ва бола» маркази) оз масофа қолганда аёлнинг дарди тутади.

Шу онда сафдор С. Мурадов ва Б. Тошпулатовлар малака ошириш дарсларида биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича ўрганганларини амалда қўллайди. ППХ мошинасида чақалоқ дунёга келади. Буви ва она ППХ ходимларига ёрдам учун миннатдорчилик билдиришади.

Ёш она ва гўдак шикофорларга топширилган. Тиббиёт ходимларининг қайд этишича, она ва гўдакнинг аҳволи қониқарли бўлган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг