Тошкентда пиёдалар ўлими билан боғлиқ статистика эълон қилинди
Тошкент шаҳрида 2021 йилнинг 1 январидан 30 ноябригача бўлган вақт оралиғида пиёдалар иштирокида 524 йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган. Бу ҳақда шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси хабар қилди.
Маълум қилинишича, январь—ноябрь ойларида пойтахтда содир бўлган ЙТҲлар оқибатида 32 киши олган тан жароҳатлари туфайли ҳалок бўлган. Яна 487 кишига турли оғирликдаги бадан шикастлари етган.
«Бу каби фожиалар ҳар доим ҳам ҳайдовчилар айби билан содир бўлмайди: баъзида пиёданинг ўзи белгиланган қоидаларни бузиб, йўлда кутилмаган омилга айланмоқда», — дейилади ИИББ хабарида.
Қайд этилишича, 2021 йил 11 ойи давомида йўл ҳаракати қоидаларини бузган пиёдаларга нисбатан жами 101 минг 861 та маъмурий баённома расмийлаштирилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter