Тошкентда омбор ёнди
Тошкент ҳалқа йўлининг Шайхонтоҳур тумани ҳудудида ёнғин содир бўлди.
Бугун, 30 март куни соат 14:04 да Шайхонтоҳур тумани «Ибн Сино» МФЙ, Тошкент ҳалқа йўлида жойлашган пластмасса маҳсулотларини сақлаш омборида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида шаҳар ФВБга хабар тушган.
Шунга кўра 7 та ёнғин-қутқарув экипажи соат воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 14-51 да қуршаб олинган ва соат 15-23 да бартараф этилган.
Ёнғин оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар тўғрисида маълумот келиб тушмаган. Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда, дейилади ФВВ хабарида.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter