Тошкентда Nexia 3 «осилиб қолди»

Мирзо Улуғбек туманида содир бўлган ЙТҲ бўйича расмий маълумот берилди.
Қайд этилишича, бугун, 17 июл куни соат 04:10 ларда Мирзо Улуғбек тумани Паркент кўчаси Тапоич йўл ўтказгичида 2002 йилда туғилган М.М. бошқарувида бўлган Nexia 3 русумли автомашинасини бошқариб кетаётиб, рул бошқарувини йўқотиб йўлни ажратиб турувчи бетон тўсиққа урилган.
ЙТҲ натижасида тан жароҳат олганлар йўқ.
Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter