Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда аввал ишлатилган ниқобларни пулламоқчи бўлганлар ушланди

Тошкентда аввал ишлатилган ниқобларни пулламоқчи бўлганлар ушланди

Фото:«Xabar.uz»

Давлат солиқ қўмитаси матбуот хизматининг маълум қилишича, жорий йилнинг 17 март куни пойтахтимизда назорат тадбирлари ўтказилган.

Ушбу тадбирлар давомида 62 минг 785 дона, умумий қиймати 123 миллион 800 минг сўмлик ҳеч қандай сифат сертификатига эга бўлмаган (аввал ишлатилган ёки стирелланганлиги номаълум бўлган) тиббий ниқоблар ноқонуний равишда савдога қўйилгани аниқланди.

Айни кунларда Тошкент шаҳар давлат солиқ хизмати органлари ходимлари томонидан озиқ-овқат ва зарур тиббий воситалар нархлари сунъий оширилишининг олдини олиш мақсадида мониторинг тадбирлари ҳам олиб борилмоқда.

Куни кеча президент Шавкат Мирзиёев мавжуд вазиятда нархни асоссиз оширганларни танқид қилганди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг