Тошкентда Lacetti ёш болани уриб юборди

Тошкент шаҳар Сергели туманида Lacetti йўлдан ўтаётган ёш болани уриб юборди. ЙҲХБ ҳолат юзасидан маълумотларни тақдим этди.
Унга кўра, 4 июль куни соат 19:30 ларда ҳайдовчи 1998 йилда туғилган С.С. Lacetti русумли автомашинасини бошқариб келаётиб, Сергели тумани Мирзо Турсунзода кўчасида, йўлни кесиб ўтаётган пиёда — 2011 йилда туғилган О.С.ни уриб юборган.
Натижада пиёда О.С. турли тан жароҳатлар билан шифохонага ётқизилган. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter