Тошкентда икки йил аввал йўқолган бола қидирилмоқда

Пойтахт ИИББ 1999 йилда туғилган Абдураҳмонов Фарруҳ Алишерович қидирилаётганганини маълум қилди.
Қайд этилишича, у 2019 йилнинг 16 март куни Сергели тумани, Гагарин кўчаси, 49-уйда жойлашган турар жойидан чиқиб, қайтиб келмаган.
Белгилари: бўйи 165-170 см, озғин, сочлари жигарранг.
Фарруҳнинг айни вақтдаги турар жойи тўғрисида бирор маълумотга эга бўлсангиз, энг яқин ички ишлар бўлимига ёки қуйидаги рақамлар орқали хабар беришингиз сўралган: 71-281-92-54, 97-449-02-11, 98-124-34-33, 99-862-02-00 ёки 102.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter