Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда икки қаватли ёғоч уйларнинг бирида ёнғин чиқди

Тошкентда икки қаватли ёғоч уйларнинг бирида ёнғин чиқди

17 январ, сешанба куни соат 07:23 да Тошкент шаҳар Янгиҳаёт тумани Чорбоғ маҳалласи, Йўлдош-5 даҳасидаги 8-уйда ёнғин келиб чиқди. Туман фавқулодда вазиятлар бўлими томонидан зудлик билан ёнғин ўчирилган.

Ҳеч кимга тан жароҳати етмагани айтилмоқда.

Ёнғин натижасида хонадоннинг 45 кв.м. (жами: 340 кв.м.) майдони сақлаб қолинган. Ёнғинга сабаб, дастлабки маълумотларга кўра, уй эгасининг ёғ қиздириши бўлган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг